4 февр. 2008 г.

Узоқ танаффус

Ҳаммага салом. Узоқ вақтдан буён кутилаётган EastLinux ҳақида яна бир-икки маълумот бермоқчиман. Афсуски тизим тез орада чиқиши ваъда қилинганди, аммо кўриб турибсизки бу амалга ошмади. Мен ҳам шу жамоа орасида юриб ҳам тизимни қачон ёруғ дунёни кўришини айта олмайман. Тизимни бунчалик кечга сурилишига асосий сабаблардан бири моддий етишмовчиликдир. Ҳозирча давлат томонидан ҳеч қандай қизиқиш бўлгани йўқ. агар аҳвол шундай давом этиб, моддий томондан бирор ёрдам бўлмаса, лойиҳа ёпилиши мумкин.