22 дек. 2006 г.

EastLinux пакет бошқарувчиси

EastLinux учун пакет бошқарувчиси сифатида APT (Advanced Packaging Tool) воситасидан фойдаланилади. Ушбу воситадан график усулда фойдаланишни истаганлар synaptic дастуридан фойдаланишлари мумкин.

31 окт. 2006 г.

EastLinux кирилл ва лотин алифбосида

Бугун EastLinux таржималарини лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосига ўгиришни тугатдим. Фойдаланувчилар ўзларига қулай бўлган алифбо турини танлаш имкониятига эга бўладилар. Кимдир лотин графикасида яхши ишлай олса, яна кимдир эски кирилл алифбосидан фойдаланишни маъқул кўради.

26 окт. 2006 г.

EastLinux'да XGL эффектлари

EastLinux чиқишига жуда кам вақт қолди. EastLinux'да энг сўнгги ядро, дастурлар. кутубхонлар ва шу билан бирга XGL 3D эффектлари ҳам бўлади.
Идора дастурлари учун Koffice ва OpenOffice пакетлари киритилди.























Фойдаланувчи исталган пакетни танлаши мумкин. Koffice пакетлари ўзбек тилига таржима қилинган. Афсуски ҳозирча сўнгги OpenOffice пакетларининг ўзбекча нусхаси мавжуд эмас.
Koffice'да машҳур MS Office ҳужжтларини ҳам очишинигиз мумкин. Ҳатто PDF форматидаги ҳужжатларни таҳрирлаш имконияти ҳам мавжуд.

22 окт. 2006 г.

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ассалому алайкум. Барчангизга рамазон ҳайити муборак бўлсин. EastLinux жамоаси сиз азизларни барчангизни ушбу муборак айём билан чин қалбларидан муборакбод этадилар. Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

21 окт. 2006 г.

Саҳифанинг очилиши

Ассалому алайкум. Ушбу блогда Линукс оламидаги янгиликларни ёзиб бришга ҳаракат қиламан. Ўз навбатида EastLinux ҳақида энг янги хабарларни ҳам ушбу блогдан топишингиз мумкин. Блогни кузатиб боринг.