25 июн. 2010 г.

Украина сафари

Ассалому алайкум. Яқинда бизнес сафари билан Украинада бўлиб қайтдим. Жуда чиройли ва дам олишга арзийдиган жойлар экан. Менга у ердаги интернет тезлиги ва нархлари ҳамма нарсадан кўра кўпроқ ёқди :)

5 дек. 2009 г.

Hammaga salom

30-1 noyabr kunlari o'g'ilchalarimni sunnat to'yi bo'lib o'tdi. Juda chiroyli va ixcham to'y bo'lib o'tdi.

5 мар. 2009 г.

Янгиланиш

Ҳаммага салом!

Тўлқин Юсупов ва Беҳзод Саидов ёрдамида nurali.uz доменига эга бўлдим ва богнимни ҳам ушбу доменга мослаб қўйдим. Энди блогимга янги манзил бўйича ташриф буюришингиз мумкин. Юқоридагиларга чуқур миннаддорчилик билдираман.

3 мар. 2008 г.

Муҳим ўзгариш

Ҳаммага салом. Баъзи бир сабабларга кўра Paradox-Neo компаниясидан кетяпман. Ўз-ўзидан маълумки, таржима билан ҳам ҳозиргидай шуғуллана олмайман. Аммо вақт бўлганида албатта очиқ кодли дастурий таъминотни ўзбекча гапиртиришга ёрдам бериб бораман. Кўришгунча. Барча таржима билан шуғулланаётганларга омад тилайман.

4 февр. 2008 г.

Узоқ танаффус

Ҳаммага салом. Узоқ вақтдан буён кутилаётган EastLinux ҳақида яна бир-икки маълумот бермоқчиман. Афсуски тизим тез орада чиқиши ваъда қилинганди, аммо кўриб турибсизки бу амалга ошмади. Мен ҳам шу жамоа орасида юриб ҳам тизимни қачон ёруғ дунёни кўришини айта олмайман. Тизимни бунчалик кечга сурилишига асосий сабаблардан бири моддий етишмовчиликдир. Ҳозирча давлат томонидан ҳеч қандай қизиқиш бўлгани йўқ. агар аҳвол шундай давом этиб, моддий томондан бирор ёрдам бўлмаса, лойиҳа ёпилиши мумкин.

22 дек. 2006 г.

EastLinux пакет бошқарувчиси

EastLinux учун пакет бошқарувчиси сифатида APT (Advanced Packaging Tool) воситасидан фойдаланилади. Ушбу воситадан график усулда фойдаланишни истаганлар synaptic дастуридан фойдаланишлари мумкин.

31 окт. 2006 г.

EastLinux кирилл ва лотин алифбосида

Бугун EastLinux таржималарини лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосига ўгиришни тугатдим. Фойдаланувчилар ўзларига қулай бўлган алифбо турини танлаш имкониятига эга бўладилар. Кимдир лотин графикасида яхши ишлай олса, яна кимдир эски кирилл алифбосидан фойдаланишни маъқул кўради.